Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image
Ўзбекистонда май ойида об-ҳаво қандай бўлади? north_east

Ўзбекистонда май ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 10-12 май кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-11 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража, 12 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, 11 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража, 12 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 10-11 майда 30-35 даража, 12 майда 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 10-11 майда 32-37 даража, 12 майда 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 10 майда 28-33 даража, 11-12 майда 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 10-11 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 12 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 10-11 майда 17-22 даража, 12 майда 20-25 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг