Москвада суд Ўзбек миллий-маданий мухториятини тугатди

Олам

image

Москва шаҳар суди Россия Адлия вазирлигининг даъвосини қаноатлантириб, Ўзбек миллий-маданий мухторияти минтақавий жамоат ташкилотини тугатиш ва уни Юридик шахслар ягона давлат реестридан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда суд ҳужжатига таяниб, ТАСС хабар берди.

“Суд Москвадаги Ўзбек миллий-маданий мухториятини тугатиш ва уни юридик шахслар ягона давлат реестридан чиқаришга қарор қилди”, дейилади суд ҳужжатида.

Юридик шахслар ягона давлат реестридаги маълумотларга кўра, ушбу ташкилот 2015 йилда рўйхатдан ўтган. 

Россия Адлия вазирлигининг қайд этишича, ташкилот ўз устав ҳужжатларида кўрсатилган манзилда жойлашмаган ва унинг ҳақиқий манзилини аниқлаш имконсиз бўлган. Шунингдек, ташкилот уставида қонунчиликка зид бўлган нормалар мавжуд.

Бундан ташқари, ташкилот Адлия вазирлигига ўз фаолияти бўйича ҳисоботларни, раҳбарлик органлари таркиби ҳақида маълумотларни, молиявий маблағлардан ва мулкдан фойдаланиш ҳужжатларини тақдим этмаган. Вазирлик томонидан бир неча бор ушбу ҳужжатларни топшириш бўйича огоҳлантиришлар юборилган бўлса-да, талаблар бажарилмаган. Шу сабабли, Адлия вазирлиги мазкур ташкилотни тугатиш бўйича Москва шаҳар судига маъмурий даъво аризаси киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Ўзбек миллий-маданий мухторияти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг