Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида вертолёт қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда “India Today” хабар берди.

Қайд этилишича, хусусий вертолёт бугун, 8 май куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 атрофида Уттаркаши туманидаги Ганганани иссиқ булоқлари яқинида қулаган. Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган.

Уттаракханд бош вазири Пушкар Сингх Дҳами самолёт ҳалокати сабабларини текширишни буюрганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2 май куни Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги Сучжоу шаҳри Вужонг туманида вертолёт қулаб тушганди. Оқибатда вертолёт остида қолган 1 киши ҳалок бўлди, бортдаги 4 киши жароҳатланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистонда Уттаракханд India Today

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг