“Байер” Хаби кетса, собиқ “Реал” футболчисини мурабийликка тайинламоқчи
Спорт
−
06 Май 11569 1 дақиқа
“Байер” 19 ёшгача бўлган "Реал Мадрид" бош мураббийи Альваро Арбелоани Хабининг ўрнига мураббийликка номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда COPE хабар берди.
Манбага кўра, “доричилар” мавсум якунида Хаби Алонсо жамоани тарк этса, 42 ёшли испаниялик мутахассис билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Хаби Карло Анчелотти истефога чиқарилганидан кейин “Байер”ни тарк этиб, “Реал”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Шу билан бирга, Арбелоа айни дамда Рауль мураббийлик қилаётган “Реал Мадрид Кастилья” жамоасини ҳам бошқариши мумкин.
Альваро Арбелоа 2022 йилнинг ёзидан бери “Реал Мадрид U-19”ни бошқариб келмоқда. Бу Арбелоанинг бош мураббий сифатидаги биринчи иши ҳисобланади.