Британия Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашни бошлади
Олам
−
06 Май 9712 2 дақиқа
Буюк Британияда Европада Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 80 йиллигини нишонлаш учун бир қатор байрамлар бошланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Европа мамлакатлари бу кунни 8 май куни нишонлайди, аммо бу йил юбилей бўлгани шарафига жорий йилги байрам бир неча кун давом этади. Байрам кеча, 5 май куни тушда Биг-Беннинг қўнғироғи билан бошланди. Британиялик актёр Тимоти Сполл Уинстон Черчилльнинг 1945 йил 8 майда радио орқали айтган машҳур ғалаба нутқини ўқиб эшиттирди.
1300 дан ортиқ одам иштирок этган ҳарбий кортеж Лондон маркази орқали Парламент майдонидан Букингем саройига ўтди. Унга 100 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Алан Кеннет бошчилик қилган.
Кортежни қирол Чарльз III, унинг рафиқаси Камилла ва Уэлс шаҳзодаси Уильям бутун оиласи – рафиқаси Кейт, шаҳзодалар Жорж ва Луи ҳамда малика Шарлотталар билан томоша қилди.
Ҳарбий кортежда Украина ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этди. Уларнинг айтишича, бу катта шараф ва ғалабанинг бир йиллигининг ўзи тинчлик нақадар қадрли эканини, уни ҳимоя қилиш нақадар муҳимлигини эслатиб туриши керак.
Парад Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари эскадрилясининг махсус парвози билан якунланди. Лондон осмонида, шунингдек, F-35М Lightning ва Typhoon қирувчилари ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қўлланилган энг машҳур оғир бомбардимончилардан бири бўлган Лансастер бомбардимончиси парвоз қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 9 май куни ўтказиладиган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан сулҳ эълон қилганди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса Путин томонидан 7 майдан 11 майгача мўлжалланган уч кунлик оташкесим таклифини рад этди.