Ҳиндистон ҳам Покистон учун осмонини ёпди

Олам

image

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликнинг янгидан кучайиши муносабати билан Нью-Деҳли кеча, 30 апрель куни кечқурун Покистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини бутунлай ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукуматининг расмий баёноти эълон қилинди.

Ҳиндистон расмийлари баёнотига кўра, кўрилган чора Покистон томонидан илгари қабул қилинган худди шундай тақиққа жавобдир.

“Тақиқ дарҳол кучга киради ва 23 майгача амал қилади”, дейилади баёнотда.

Кеча, 30 аперель куни эрталаб Исломобод ҳукумати Нью-Деҳлини “келгуси 24-36 соат ичида” ўз ҳудудига ҳарбий зарба беришга тайёрланаётганликда айблаганди. Покистон Ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттаулла Тарар “ишончли разведка” маълумотларига таянган ҳолда баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг мунозарали Кашмир вилоятидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳарчасида яқинда содир этилган теракт ҳужум учун “ёлғон баҳона” сифатида ишлатилади.

“Ҳар қандай босқинчилик ҳаракати қатъий жавоб билан кутиб олинади. Ҳиндистон минтақадаги ҳар қандай жиддий оқибатлар учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади!” деб ёзди Тарар Х ижтимоий тармоғида.

Ҳиндистон аввалроқ дарёдан сув тақсимотини тартибга солувчи 1960 йилдаги Ҳинд сувлари шартномасидан чиқишини эълон қилган, шунингдек, покистонликлар учун визаларни бекор қилган ва ўз фуқароларини қўшни давлатни тарк этишга чақирган эди. Бунинг натижасида 800 га яқин Покистон фуқароси Ҳиндистонни тарк этди ва 1500 га яқин ҳиндистонлик ватанига қайтди.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ўнлаб йиллар давом этган можаро ўтган ҳафта 22 апрель куни Паҳалгам шаҳрида жангари гуруҳ томонидан уюштирилган ҳужумда 26 киши ҳалок бўлганидан кейин авж олди.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти сайёҳлардир. Ҳиндистон Исломободни воқеага алоқадорликда айблади, бироқ Покистон айбловларни рад этиб, мустақил тергов ўтказишга чақирди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳужумга алоқадорларнинг барчасини жазолашга ваъда берди.

“Ҳиндистон ҳарбийлари террорчилик ҳужумига жавоб бериш усули ва вақти тўғрисида қарор қабул қилиш учун тўлиқ операция ўтказиш эркинлигига эга”, деди у 29 апрель куни.

Британия, Ҳиндистон ва Покистон мустақилликка эришгандан бери 1947 ва 1965 йилларда Кашмир учун икки марта учта уруш олиб боришди. Уларнинг 1971 йилдаги учинчи уруши Бангладеш давлатининг ташкил топиши билан якунланди.

1999 йилда мамлакатлар ўртасида яна уруш бошланди, улар эълон қилинмаган уруш сифатида таснифланди. Тадқиқотларга кўра, ҳозирда ҳар икки давлатда тахминан 170 та жанговар каллакдан иборат ядро арсеналлари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг