Украина ЕТТБ пулига млрд куб метр газ сотиб олмоқчи
Олам
−
28 Апрель 4053 1 дақиқа
Украинада 410 млн долларлик кредит 1 млрд куб метр газ харид қилиш учун йўналтирилади. Бу ҳақда Naftogaz компанияси хабар берди.
Маълум қилинишича, Naftogaz Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 270 млн евро миқдоридаги кредитини, шунингдек, Норвегия ҳукумати томонидан NORAD жамғармаси орқали тақдим этилган 140 млн евро миқдоридаги грант маблағларини жалб қилган.
Қайд этилишича, ушбу чора мамлакатда газ қазиб олиш улуши камлиги туфайли амалга оширилмоқда.
“Олинган маблағлар Naftogaz учун ўта муҳим ҳисобланади. Улар қарийб 1 миллиард куб метр газ сотиб олиш имконини беради, бу кейинги иситиш мавсумини барқарор ўтказиш учун жуда муҳим, айниқса, уруш ва бизнинг энергетика инфратузилмамизга мунтазам ҳужумлар шароитида”, деган Naftogaz раҳбари Роман Чумак.
Украина Миллий банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда газ импорти ошади ва 2,9 миллиард долларни ташкил этади. Газ импорти қисман халқаро ҳамкорлар ёрдамида молиялаштирилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати Хитой учун бериладиган газ нархини янада пасайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. Хитой 2024 йилда “Сибир кучи” қувури орқали етказиб берилган минг куб метр газ учун 267,6 доллар тўлаган. Бу Европа ва Туркия томонидан тўланган нархдан 30 фоизга (минг куб учун 376,9 доллар) паст дегани.
Live
Барчаси