Ҳофиз Асаднинг суяк қолдиқлари ўғирлаб кетилди (видео)

Олам

image

Камуфляж кийган номаълум шахслар Суриянинг ағдарилган президенти Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асаднинг суяк қолдиқларини унинг қабридан чиқариб олиб, номаълум томонга ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Syria TV хабар берди.

Маълум қилинишича, 2000 йилда вафот этган Ҳофиз Асад Латакия вилоятидаги Қардаҳа шаҳридаги оилавий мақбарада дафн этилган. Суриянинг “Zaman al-Wasl” газетаси эълон қилган видеолардан бирида қабрни очиш жараёни акс этган. Нашр маълумотига кўра, бу видео 17 апрель куни олинган.

Маълумот учун, Ҳофиз Асад 1971 йилда Сурия президенти лавозимини эгаллаган ва 2000 йил вафотигача мамлакатни бошқарган. Кейин ҳокимиятни унинг ўғли Башар Асад қўлга олган. Башар Асад эса ўтган йили декабрь ойи бошларида исёнчилар томонидан ағдарилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрь ойида исёнчи кучлар Сурия ҳукумат қўшинларига қарши ҳужум бошлаган эди. 8 декабрь куни улар Дамашқни эгаллаб олди ва Асад режимини ағдарилганини эълон қилди. Суриянинг собиқ президенти эса мамлакатдан қочиб, Россиядан бошпана топди. Асад президентликдан ағдарилганидан кейин номаълум шахслар Ҳофиз Асаднинг мақбарасини, шу жумладан тобутини ёқиб юборди. Ушбу мақбарада унинг рафиқаси Аниса ва катта ўғли Басил ҳам дафн этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Башар Асад мақбара Ҳофиз Асад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг