Бухорода 20 ёшли талаба ўз жонига қасд қилиб, хат қолдириб кетди
3-саҳифа
−
27 Апрель 2025 123229 1 дақиқа
Бугун, 27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида таҳририят Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Унинг маълум қилишича, 2005 йилда Навоий вилоятида туғилган 1-босқич талабаси А.Ш. (эркак) бугун эрталаб тахминан соат 07:23 ларда ўз жонига қасд қилган. Ўлимидан олдин талаба хат қолдирган. Хатда марҳум ўлими учун ҳеч кимни айбламасликни ёзган ва ўз ота-онасидан кечирим сўраган.
Билдирилишича, прокуратура текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 6 декабрь куни ҳам Бухоро муҳандислик институти (ҳозирги Бухоро давлат техника университети)нинг 23 ёшли талабаси институт ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилган эди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь