Ҳусановнинг асосий таркибдаги жойини олиб қўйган футболчи “Сити”га ғалаба келтирди
Спорт
−
19 Апрель 2025 29830 1 дақиқа
Бугун, 19 апрель куни Англия Премьер-лигаси 33-турида “Манчестер Сити” “Эвертон” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов захира ўриндиғида қолдирилди.
Учрашувнинг 84-дақиқасида “шаҳарликлар” ҳимоячиси О’рейли ҳисобни очди. 90+2 дақиқада Ковачич орадаги фарқни иккитага оширди.
Шу тариқа, “Манчестер Сити” очколар сонини 58 тага етказиб олди. Онлайн турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Қайд этиш жоиз, Ҳусанов қаторасига тўртинчи ўйиндирки майдонга тушгани йўқ. Шунингдек, О’рейли кубок баҳсида “Борнмут”га қарши ўйинда захирадан ўйинга қўшилганидан кейинги 4 ўйинда асосий таркибдан ўрин олмоқда. Ҳусанов эса захира ўриндиғида қолдирилмоқда.