Трамп туғилган кунида ҳарбий парад ўтказмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 14 июнь куни нишонланадиган Қўшма Штатлар армиясининг 250 йиллигига бағишлаб мамлакат пойтахти Вашингтонда йирик ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмоқда. Шу куни Трампнинг ўзи 79 ёшга тўлади. Бу ҳақда кеча, 7 апрель куни бир қанча Америка нашрлари хабар берди.

Парад режалари ҳақида биринчи бўлиб хабар берган “Washington City Paper” нашрига кўра, унинг йўналиши деярли 6,5 км – АҚШ Мудофаа вазирлигининг Вашингтон чеккасидаги Арлингтон штаб-квартирасидан Оқ уйгача бўлган масофани ташкил этади.

Маҳаллий ҳукумат ва ҳарбий амалдорлар “The Hill” ва “NewsNation” нашрларига режаларни тасдиқлаган, бироқ улар ҳали расман тасдиқланмаганини ва расмий сўров ёки буйруқ йўқлигини айтган. 

“Washington City Paper”нинг таъкидлашича, маҳаллий ҳукуматлар фақат парад режалари ҳақида хабардор қилинган.

Маълумот учун, Трамп президент сифатидаги биринчи муддатидаёқ 2018 йилда ҳарбий парад ўтказмоқчи эди, бироқ тадбирнинг кутилаётган юқори нархи – 92 миллион доллар атрофида бўлгани учун бу амалга ошмади. Бундан ташқари, шаҳар расмийлари танклар ва бошқа оғир зирҳли техникалар юрган йўлларга жиддий зарар етказишидан қўрқишган.

Кейинги йили, 2019 йилда Вашингтон 27 йил ичида биринчи йирик ҳарбий парадни 4 июль, АҚШ Мустақиллик кунида ўтказди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп ҳарбий парад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг