Гвардиола дербидан кейин нималар деди?
Спорт
−
07 Апрель
3907“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Манчестер Юнайтед”га қарши АПЛ 31-тур учрашуви (0:0) натижаси ҳақида фикр билдирди.
“Албатта, ғалаба қозонсак яхшироқ бўларди... “Олд Траффорд” – бу “Олд Траффорд”. Ғалаба қозониш учун ҳар доим яхши ўйин керак. Биз ўйинни тўғри тузишга, тўпни яхши назорат қилишга ва вазият яратишга ҳаракат қилдик. Рақибимизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимнинг 10 ёки 15 дақиқасини яхши ўткза олдик. Бу мавсумда турли сабабларга кўра кўп марта мағлуб бўлдик”, дейди Гвардиола.
Қайд этиш жоиз, МЮга қарши ўйинда “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик аъзоси Абдуқодир Ҳусанов заҳирада қолдирилди. 21 ёшли футболчи клубининг кетма-кет 2 та ўйинида майдонга тушмади.
Маълумот учун, “Манчестер Сити” кейинги ўйинини Англия чемпионати 32-тури доирасида ўз уйида “Кристал Пелас”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади.
LiveБарчаси