Роналду ўз рекордларини янгилашда давом этмоқда
Спорт
−
05 Апрель
2056Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятида 15 марта чемпионатда бир мавсумда 20 дан ортиқ гол урди. Бу ҳақда “BBC Sport” хабар берди.
4 апрель “Ал-Наср” Саудия Про-лиганинг 26-турида меҳмонда “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этди (3:1). Португалиялик форвард баҳсда иккита гол урди.
Футболчилик фаолияти давомида Роналду клублар миқёсида 795 та, Португалия терма жамоаси сафида эса 136 та гол урган. Умумий ҳисобда 40 ёшли форвард ҳисобида 931 та гол мавжуд.
Роналду жорий мавсумда “Ал-Наср” сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 12 миллион еврони ташкил қилади.
12 апрель куни “Ал-Наср” Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсум 27-тури доирасида “Ар-Риёд”га қарши баҳс олиб боради. Ортда қолган 26 та турдан кейин Роналду жамоаси 54 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 2-ўринни банд этган “Ал-Ҳилол” ҳисобида 57, пешқадам “Ал-Иттиҳод”да эса 61 очко мавжуд. Чемпионат якунланишига 8 та тур қолди.
LiveБарчаси
Тренддагилар




