Германия Сурияни қайта тиклаш учун 60 миллион евро ажратади

Олам

image

Германия федерал ҳукумати Сурияга ёрдам берадиган бир қанча лойиҳаларда иштирок этади ҳамда бу мақсадлар учун жами 60 миллион евро ажратилади. Бу ҳақда Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазири Свенья Шульце бугун, 30 декабрь куни “Redaktionsnetzwerk Deutschland” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу пуллар Сурия расмийларига тўғридан-тўғри юборилмайди. Шульценинг таъкидлашича, Сурияда Башар Асад режими қулагандан кейин гуманитар вазият ҳалокатли ҳолатда қолиб кетмоқда, мамлакат аҳолисининг 90 фоизи қашшоқликда яшайди ва инсонпарварлик ёрдамига муҳтож. 2011 йилдан бери давом этган фуқаролар уруши пайтида маҳаллий инфратузилманинг катта қисми вайрон қилинган.

Берлин иштирок этадиган Сурияни қайта тиклаш лойиҳалари нодавлат ва халқаро ташкилотлар орқали амалга оширилади. Хусусан, 25 миллион евро БМТнинг Болалар жамғармасига (UNICEF) йўналтирилиши керак, у бошқа нарсалар қаторида мактабларни таъмирлаш билан шуғулланади. Бундан ташқари, маблағ урушдан жабр кўрган болаларга ёрдам бериш учун сарфланади. Маҳаллий мактабларни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш учун эса 6 миллион евро ажратилади.

Яна 19 миллион евро Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Тараққиёт” дастурига йўналтирилади, у бошқа нарсалар қатори ички кўчирилганлар учун ишларни ташкил қилади. Суриялик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларни қўллаб-қувватловчи БМТ жамғармаси 3 миллион евро олади, қолган еттитаси эса “турли аҳоли гуруҳлари ўртасида ярашув” билан шуғулланувчи маҳаллий нодавлат ташкилотларга ажратилади.

Шульценинг қайд этишича, айни дамда Берлин ҳокимият “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳига ўтиши фонида Сурияда нима бўлишини олдиндан айтиб бера олмайди.

“Аммо ижобий ривожланиш учун имконият мавжуд ва энди биз уни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Биз умидларимизни аниқ белгилаб олдик: мафкурадан, дискриминациядан ва четланишдан холи таълим тизими, агар тараққиёт тўғри йўналишда кетса, биз бошқа соҳаларда ҳам кўп ишларни қилишга тайёрмиз”, деган вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Дамашққа ёрдам бериш учун илгари сураётган шартларни ва саккиз банддан иборат режани тақдим этганди. Башар Асад режими ағдарилганидан кейин Сурияни қўллаб-қувватлаш режасини Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок тақдим этган. У ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтказилишини биринчи ва энг муҳим нуқта деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Сурия Башар Асад режими Свенья Шульце

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг