Эрдўған Сурия ҳудудларини Туркияга қўшиб олишга ваъда берди (видео)

Олам

image

Кеча, 13 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатнинг Сакаря шаҳрида ўтказилган йиғилишда Усмонли вилоятлари бўлган ҳозирги Сурия ҳудудларини қайтаришини айтди. Бу ҳақда “Milliyet” хабар берди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, у биринчи навбатда Сурия ҳудудларининг тўртта вилоятини ўз мамлакатига қўшиш ниятида, шундан сўнг Биринчи жаҳон уруши оқибатларини қайта кўриб чиқиш масаласини кўтаради.

Шунингдек, Президент Туркия ҳеч қачон Сурия билан тарихий ва маданий боғлиқлигини йўқотмаганини таъкидлаган.

“Агар Биринчи жаҳон урушидан кейин шароитлар бошқача бўлганида, бугунги чегара чизиғи ҳам ўзгариши мумкин эди”, деган у.

Қолаверса, Эрдўған Суриядаги шаҳарлар ва уларнинг аҳолисини “бизнинг одамларимиз” деб атаган.

У нутқи давомида Суриянинг Ҳалаб, Идлиб, Ҳама, Дамашқ ва Раққа каби вилоятларини “Туркиянинг бир қисми” сифатида қўшиб олиш ниятида эканини айтган. У бу ҳудудларни Туркияга тарихан боғлиқ бўлган ҳудудлар деб атаган ва уларни Ҳатай, Газиантеп ва Шонлиурфа каби ҳудудларга қўшишни ният қилганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Суриянинг собиқ раҳбари Башар Асад режимини фашизм деб атаб, Туркияда яшаётган қочқинлар энди бемалол ва қўрқувсиз уйларига қайтиши мумкинлигини таъкидлаганди. Шунингдек, Эрдўған Сурияда кечаётган вазиятни кузатиб бораётгани, “сиёсий ақл” билан таҳлил қилаётгани, келажакда ҳам Сурия учун қўлидан келган ишни амалга оширишини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг