Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

3-саҳифа

image

Равшанбек Алимов Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Равшанбек Алимов 2020-2024 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

58 ёшли дипломат Н.Бауман номидаги Москва давлат техника университетини, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, Жоржтаун университетини (АҚШ) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда вилоят даражасида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. Кейин Президент девонида, бош вазир котибиятида, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2002-2008 йилларда эса Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси ва ўриндошлик асосида Молдовадаги элчиси, шунингдек, Францияда ва ўриндошлик асосида Португалияда элчи бўлиб ишлаган.

Равшанбек Алимов 2008 йилдан буён ТИВ тизимида. Ўтган йиллар давомида Москвадаги элчихонада маслаҳатчи, марказий аппаратда бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов 2016-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчиси бўлиб ишлаган Акмал Қўчқоров ўрнига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Венгрия, Хорватия ва Словениядаги элчиси бўлган Ойбек Шахавдинов Черногориядаги биринчи Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон элчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made