ДХХ раиси Абдусалом Азизов ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Азизов 2019 йилдан бери ДХХ раиси сифатида ишлаб келаётганди. 

Маълумот учун, Абдусалом Абдумавлонович Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида туғилган. У Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.  2003-2006 йилларда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси бошқарув раиси, 2006-2008 йилларда “Ўзбекнефтмаҳсулот” АК бош директори, 2005 йилда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2008 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йил декабрдан 2009 йил декабргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, шу билан бирга Ўзбекистон футбол федерациясининг вице-президенти, 2009 йилдан 2017 йилгача Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йил январдан сентябргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йилгача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган.  У 2017 йилда генерал-майор, 2019 йилда генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов ДХХ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг