Россия Украинага илк бор қитъалараро баллистик ракета билан ҳужум қилди
Олам
−
21 Ноябрь
14410Бугун, 21 ноябрь куни эрталаб Россия қўшинлари Украинага қитъалараро баллистик, аэробаллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қитъалараро баллистик ракета Россиянинг Астрахан вилоятидан, Х-47М2 “Кинжал” аэробаллистик ракетаси Тамбов вилоятидан, Х-101 қанотли ракеталари Волгоград вилоятидан учирилган.
Зенитга қарши жанглар натижасида зенит-ракета бўлинмалари 7 та Кh-101 ракеталаридан 6 тасини йўқ қилишга муваффақ бўлган.
Қитъалараро баллистик ракета – “ер-ер” тоифасидаги баллистик ракета бўлиб, учиш масофаси камида 5500 километрдан 9000 километргача масофадаги нишонларни, яъни бошқа қитъалардаги нишонларни ҳам уриш имкониятига эга. Ушбу тоифадаги ракеталар одатда ядро каллаклари билан жиҳозланган ва узоқ масофаларда жойлашган стратегик муҳим душман нишонларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.
СNN таъкидлашича, агар бу маълумот тасдиқланса, Россия бутун уруш давомида биринчи марта бу турдаги ракетадан фойдаланган ҳисобланади.
Днепр вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Лисакнинг айтишича, ракета зарбаси пайтида Днепрдаги саноат корхонаси, ногиронлар учун реабилитация маркази, шахсий уйлар ва бошқа бир қанча жойлар шикастланган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши жароҳатланган.
Россия Мудофаа вазирлиги эса Днепрдаги ракета ҳужуми ҳақидаги маълумотга ҳали изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Мудофаа кучлари биринчи марта ATACMS баллистик ракеталари билан Россия ҳудудига ҳужум қилганди ва у нишонга муваффақиятли урилганди. Зарба Брянск вилоятининг Карачев шаҳри яқинидаги ҳарбий объектга берилганди.
LiveБарчаси