Самарқандда автобус мактаб ёнида ўқувчини уриб юборди. Бола вафот этди
3-саҳифа
−
14 Ноябрь
5727Бугун, 14 ноябрь куни Самарқанд вилоятида йўловчи автобус вояга етмаган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳаракати хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 08:00 ларда Самарқанд шаҳар Камолиддин Беҳзод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Captiva билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетганди. ЙТҲ оқибатида Spark транспорт воситасининг ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси