U-20 Осиё кубоги: Ўзбекистон гуруҳдаги рақибларини билиб олди
Спорт
−
07 Ноябрь 2024 10727 1 дақиқа
Бугун, 7 ноябрь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида футбол бўйича U-20 Осиё кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мусобақанинг 1-саватчасидан ўрин олган U-20 Ўзбекистон терма жамоаси қуръа стартидан аввал мезбон Хитой, Ироқ ва Япония билан бир гуруҳда жой олмаслиги аниқ эди.
Қуръа натижаларига кўра, мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон “C” гуруҳидан жой олди. Ушбу квартетда “оқ бўрилар”га Эрон, Индонезия ва Яман жамоалари рақиб бўлади.
Маълумот учун, Осиё чемпионати 2025 йил февраль ойида бўлиб ўтади. Турнирнинг энг яхши тўртта жамоаси ОФК вакиллари сифатида 2025 йилда Чилида бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь