Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди
Олам
−
31 Октябрь
2234Бугун, 31 октябрь куни Жанубий Корея ва АҚШ Мудофаа бошлиқлари Шимолий Кореянинг Россияга қўшин киритганини биргаликда қоралаганидан бир неча соат ўтгач, КХДР Япон денгиз томон қитъалараро баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, учириш маҳаллий вақт билан соат 07:10 да Пхеньян ҳудудидан амалга оширилган.
Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси ракетани аниқлаган, Япон денгизига тушишдан олдин тахминан 1000 километр масофани босиб ўтган. Вазият ҳозирда чуқур таҳлил қилинмоқда,
Япония ҳарбийлари парвоз 85 дақиқадан кўпроқ давом этгани, баландлиги рекорд даражадаги 7 минг км бўлганини маълум қилган. Ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарида, Окусири оролидан (Хоккайдо жануби-ғарбий соҳилидан 20 км узоқликда) тахминан 300 км узоқликда денгизга қулаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ташқи кучларнинг таҳдиди мавжудлигини баҳона қилиб, Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятини яна кенгайтириш зарурлигини эълон қилган ва “ультра-катта каллаклар” ва модификацияланган қанотли ракеталарга эга янги тактик баллистик ракеталарни синовдан ўтказганди. Қуролларни синовдан ўтказишни Ким Чен Иннинг шахсан ўзи бошқарган. Маълумотларга кўра, синовларда оғирлиги 4,5 тонна бўлган Xwasongpo баллистик ракетаси иштирок этганди.
LiveБарчаси