Роналду “Ал-Наср”да илк марта пенальтини голга айлантиролмади

Спорт

image

Саудия Арабистони Қирол Кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида “Ал-Наср” ва “Ал-Тавун” жамоалари тўқнаш келган учрашув якунига етди. Ўйин 1:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувдаги ягона гол 71-дақиқада “Ал-Тавун” ҳимоячиси Флавио томонидан киритилди. “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйиннинг 90+6-дақиқасида белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. Шу тариқа, Роналду “Ал-Наср”да ўйнаган бутун фаолияти давомида биринчи марта пенальтидан фойдалана олмади. Ушбу ўйиндан олдин португалиялик Саудия Арабистони клуби таркибида 19 та зарбанинг барчасини нуқтадан ишғол қилди.

Жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 11 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Криштиану Роналду Ал-Наср Ал-Тавун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг