Санкт-Петербургдаги квартирадан ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилди
Олам
−
29 Октябрь
8339Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Пейзаж кўчасидаги квартирадан асли ўзбекистонлик бўлган 19 ёшли йигитнинг жасади топилди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, марҳум юрак соҳасидаги жароҳат билан топилган. Воқеа жорий йилнинг 27 октябрь куни маҳаллий вақт билан тунги соат 12:00 дан кейин содир бўлган. Асли тошкентлик бўлган йигит вояга етгандан икки ҳафта ўтиб, Россия паспортини олган. У билан квартирада 20 ёшли санкт-петербурглик қиз ҳам бўлган. Қизнинг ҳуқуқ-тартибот органларига берган кўрсатмасига кўра, 26 октябрь куни улар квартирани ижарага олган ва кечқурун спиртли ичимлик ичиб, келажак режаларини муҳокама қилган. Тахминларга кўра, қиз йигит билан бирга яшамаслигини айтган.
Қизнинг онаси ҳам воқеани тасдиқлаган, бироқ тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган.
“Қиз ҳақида шуни билиш мумкинки, 2019 йилда, яъни қиз 15 ёшда бўлганида у уйидан қочиб кетган ва полиция томонидан қидирувга берилган. 2020 йилда эса бу ҳолат яна такрорланган. Эҳтимол, қиз Приморский туманидаги ресторанда ишлаган. Бу жойда Европа, Россия, Шарқ ва Япон таомлари тайёрланади”, дейилади хабарда.
Ҳозирда полиция воқеани тергов қилишга киришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир 42 ёшли ҳамюртини пичоқлагани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси