Сирдарёда опа-сингил ўқувчилар ўқитувчини калтаклади
3-саҳифа
−
21 Октябрь
15074Сирдарё вилоятидаги мактаблардан бирида опа-сингил ўқувчилар ўқитувчини калтаклагани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 7 октябрь куни Сирдарё туманидаги 2-мактабда содир бўлган. Тармоқларда тарқалган видеода ўқувчи қизлар ўқитувчи аёлга қўл кўтариб, сочидан тортганини, ўқитувчи ҳам қизлардан бирига нисбатан шу ҳаракатни такрорлаганини кўриш мумкин. Воқеага гувоҳ бўлган бошқа ўқитувчилар уларни ажратишга ҳаракат қилган.
Мазкур ҳолат Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинган.
“Ўрганишлар якуни юзасидан батафсил ахборот берилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда ўқитувчи 1-синф қизнинг қўлига игна тиққани, бироқ ҳолат кейинроқ ўз тасдиғини топмагани хабар қилинганди.