Энди “Афросиёб” поездининг чипта нархи самолётники каби ўзгариб туради 

Жамият

image

Юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” 2023 йилда 238 миллиард сўм зарар кўрган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисида маълум қилди.

Зуфар Нарзуллаевнинг сўзларига кўра, “Афросиёб” бирор йил фойда билан ишламаган. Европада, умуман, жаҳон миқёсида тезюрар поездларнинг чипта нархи самолёт нархидан қиммат юради. Оддий поездларнинг чипта нархи маълум бир белгиланган тариф асосида ушлаб турилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликда юрадиган поездларнинг чипта нархи худди самолётларники каби ўзгариб туради.

“Бунда поезд чиптаси нархи талабга қараб, худди самолёт чиптаси нархлари каби ўзгариб турадиган бўлади. Қолган оддий поездларнинг чипта нархлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тартибга солинади”, дейди “Ўзбекистон темирйўллари” раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Афросиёб” электропоезди чипталари нархи яна оширилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг