Хитойнинг энг янги атом сувости кемаси чўкиб кетди

Олам

image

Жорий йил май ойининг охири – июнь ойи бошида Хитойда энг янги атом сувости кемаси чўкиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда  “The Wall Street Journal” хабар берди.

Нашрга кўра, Чжоу типидаги сув ости кемаси ўз туридаги биринчи сувости кемаси ҳисобланади. У China State Shipbuilding Corp томонидан Вуачанг кемасозлик заводида қурилган. “Planet Labs” сунъий йўлдош суратларига таянилса, сувости кемаси охирги марта май ойининг охирида Янцзи дарёсидаги искалада кўрилган. Сувости кемаси у ерда денгизга чиқишдан олдин жиҳозланган. Июнь ойи бошида кемани дарё тубидан кўтариш учун кранлар чўкиш жойига етиб келган. Хитой расмийлари эса бу ҳақиқатни яширган.

Махфийлик пардаси остида

Чўкиш вақтида сувости кемасида ядро ёқилғиси бўлган-бўлмагани номаълум. Фавқулодда вазиятдан кейин сув намуналари олингани ҳақида ҳеч қандай белгилар йўқ. Шунингдек, ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳам маълумот келтирилмаган.

“Хитой Халқ-озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучлари ўзининг янги, биринчи синфдаги ядровий сувости кемаси искаладан чўкиб кетганини яширишга уринаётгани ажабланарли эмас. Машғулотлар стандартлари ва жиҳозлар сифатига оид аниқ саволлардан ташқари, бу воқеа Хитой Халқ-озодлик армиясининг ички жавобгарлиги ва Хитойнинг мудофаа саноати устидан назорати ҳақида жиддий саволлар туғдиради”, деган Пентагондаги манба.

Хитой сувости кемалари

2023 йили Пентагон Хитойнинг ҳарбий қудрати тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 2022 йилнинг охирида ХХР 48 та дизель ва олтита ядровий қувватли сувости кемасига эга бўлган.
 
“South China Morning Post” сентябрь ойида Хитой Халқ-озодлик армияси Ҳарбий-денгиз кучларида ядровий каллакка эга баллистик ракеталарни олиб юра оладиган камида иккита сувости кемаси борлигини ёзган эди. Улардан бири июнь ойида Тайвань бўғозида кўрилган. Журналнинг таъкидлашича, бу Хитойда ушбу турдаги қуролларнинг кўплигидан далолат беради. Негаки илгари улар фақат АҚШ ва Россияда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати расмийлари телекоммуникация компанияларини “Хитой таъмирлаш кемалари”Тинч океани орқали интернет-трафикни олиб ўтувчи денгизости интернет кабелларида жосуслик қилишлари мумкинлиги ҳақида махфий равишда огоҳлантирганди. АҚШ Давлат департаменти вакиллари Хитойнинг S.B. Submarine Systems компаниясининг таъмирлаш кемаларининг ноодатий хатти-ҳаракатларини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой атом сувости кемаси Вуачанг кемасозлик заводи Янцзи дарёси China State Shipbuilding Corp

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг