Африкада қор ёғди (видео)
Олам
−
22 Сентябрь
33605Кеча, 21 сентябрь куни Жанубий Африкада бошланган қор ёғиши 13 соатдан бери тўхтовсиз давом этмоқда. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.
Айрим ҳудудларда икки метргача қор ёғган. Синоптикларнинг айтишича, бу экстремал ҳолат. Нам ҳаво оқими ЖАР тоғларига яхшигина қор бўрон билан ёпирилган. Лекин бу Жанубий Африканинг ҳамма ерига қор ёғди дегани эмас.
Масалан, Йоханнесбург ва Дурбан каби текислик ҳудудларида (денгиз сатҳидан 100 метргача баланд шаҳарлар) тунги минимум ҳаво ҳароратлари 4-9 даражагача пастлаган. Автомагистраль йўллар энг кўп қор билан қопланган, йўллар музлаган.
Аммо денгиз сатҳидан 1.4 км баландликдаги Моой-Ривер ҳудудида кеча ҳарорат ноль даражагача пасайган ва сутка давомида 37 миллиметрга яқин ёғингарчилик кузатилган. Бу миқдор агарда қор кўринишида ёғса ҳам бирданига 2 метр қалинликдаги қор қопламини бермаган бўларди.
Расмийларнинг таъкидлашича, Йоханнесбург ва шарқий соҳилдаги Дурбан шаҳрини боғлайдиган асосий N3 автомагистрали энг кўп жабрланганлардан бири бўлган ва бир нечта қисмлари ёпилган, ҳатто айланма йўллардан ҳам ўтиб бўлмайди.
Фавқулодда хизматларнинг транспорт воситаларида ишламоқда, аммо қанча одам жабрлангани ва улар қандай ҳолатда эканлиги ҳали аниқ эмас.
“Фавқулодда хизматлар тун бўйи ишлади. Улар имкон қадар кўпроқ йўл фойдаланувчиларига етиб боришга ҳаракат қилди”, дейди расмийлардан бири.
Квазулу-Натал провинцияси ҳукумати тушда эълон қилган баёнотда айтилишича, баъзи йўлда қолиб кетган автоуловлиларга кўрпа-тўшак ва овқат етказиб берилган.
Маълумот учун, 2023 йилнинг июль ойида ҳам Жанубий Африкада қор ёғган эди. Ўшангача ҳудудда қор ёғмаганига 10 йил бўлган эди. Жанубий Африканинг бир қатор вилоятларида, шу жумладан Шарқий Кейп, Мпумаланга ва Йоханнесбург ва Соуэтони ўз ичига олган Гаутенг минтақасида қор ёғган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда қор ёғгани хабар қилинганди.