Кийим дўконида ишчини калтаклаган ходимнинг ҳаракати судда кўрилади
3-саҳифа
−
14 Сентябрь
9817Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган Inbazar савдо маркази филиалида ходим дўконнинг бошқа бир вакили томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ўз ходимини калтаклаган савдо маркази вакилига чора кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Аниқланишича, ҳолат кеча, 13 сентябрь куни рўй берган. Сергели туманида жойлашган савдо мажмуасида ишловчи 2001 йилда туғилган Б.A. ўзаро келишмовчилик оқибатида бирга ишловчи 2006 йилда туғилган M.T.ни қўли билан урган. Ушбу ҳолат савдо мажмуасининг бошқа ходими – 1998 йилда туғилган X.Э. томонидан видеога олинган. Бироқ, фуқаро M.T. мазкур ҳолат юзасидан муқаддам ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган.
Маълумот учун, видеода ходим савдо марказининг бошқа бир вакили томонидан калтакланганини кўриш мумкин. Оқ кўйлакдаги ходим бошқа бир ишчини юз ва тана қисмларига уриб, унга “Сен исқиртсан, бу ерда ишлашга ҳаққинг йўқ”, “Кийимингни алмаштириб, сур бу ердан” деб айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Косон туманида дўкон эгаси вояга етмаган 12 ёшли болани калтаклаганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь