“Хуросон вилояти”га қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш муҳим – ДХХ раиси
Жамият
−
04 Сентябрь
251284-5 сентябрь кунлари Тошкентда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Конференциянинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов сўзга чиқиб, ШҲТ ва МДҲ маконида кечаётган мураккаб ва қарама-қарши ҳарбий-сиёсий жараёнлар мамлакатлардан халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашда саъй-ҳаракатлар ва мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни бирлаштиришни талаб этади, деб таъкидлади.
"Бу ҳолат ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига бевосита таҳдид солади. Вазият халқаро террорчилик ташкилотлари бошлиқларининг давлатларимизга қарши ўзларининг бузғунчи режаларидан воз кечмаганликлари билан янада мураккаблашмоқда", дейди Азизов.
Унинг айтишича, Афғонистон ҳукумати ўз имкониятлари ва ресурсларидан келиб чиқиб, халқаро терроризмга қарши курашмоқда, афғон махсус хизмати ИДХВга қарши курашда етакчилик қилиб, муайян натижаларга эришмоқда.
"Шу боис, душманга қарши биргаликда курашишимиз керак. “Хуросон вилояти”га қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш муҳим, чунки қарши чораларни заифлаштириш бу гуруҳнинг кучайишига сабаб бўлади, бу эса ўз навбатида, минтақа хавфсизлигига хавф солади", дейди ДХХ раиси.
У ўзаро ишонч, халқаро терроризм, экстремизм ва кибертаҳдидларга қарши курашиш соҳасида мунтазам ахборот ва тажриба алмашишга асосланган изчил ва мувофиқлашган фаолиятда бирга ҳаракат қилиш ёрдамидагина давлатларда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда самарали натижаларга эришиш мумкинлигига ишонч билдирди.
"Шу боис, бугунги кунда халқаро анжуманни ўтказиш долзарб бўлиб, унинг доирасида иштирокчилар чақириқлар ва хавфсизлик таҳдидларининг бугунги ҳолатини муҳокама қилиш, самарали қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш, халқаро ва минтақавий даражада аксилтеррор ҳамкорлигини мустаҳкамлаш имконига эга бўладилар", дейди Азизов.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь