Ўзбекистон “Толибон” элчисини расман тан олдими?

Жамият

image

Афғонистон муваққат ҳукумати Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари ва Қозоғистондан кейин “Толибон”нинг элчисини расман тан олган учинчи давлат бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда “Tolonews” ёзмоқда. Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов буни QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.

“Толибон” муваққат ҳукуматидаги ташқи ишлар вазирлигининг учинчи сиёсий департаменти директори Зокир Жалолийнинг айтишича, Абдулғофар Тиравий Афғонистоннинг Ўзбекистондаги расмий элчиси сифатида таништирилган. 

Шунингдек, нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўзининг Қобулга ташрифи давомида Афғонистон элчиси тасдиқлангани ва унинг Тошкентга келиши борасида “ижобий қарор” қабул қилинганини маълум қилган.

Жалолийнинг қўшимча қилишича, бу борада иккала томон ҳам келишиб олган ва янги тайинланган элчи тез орада Тошкентда ўз вазифасини бошлаши кутилмоқда.

“Улар фойда олиш учун яқинлашади ва зарарни олдини олиш учун ҳам яқинлашади. Афғонистон билан алоқа ўрнатишга уринган бу давлатларнинг ўз манфаатлари бор, Афғонистоннинг ҳам ўз манфаатлари бор”, деган афғонистонлик сиёсатшунос Абдул Шукор Дадрас.

Бошқа бир сиёсий таҳлилчи Бақер Саирнинг “Tolonews”га билдиришича, бу “Толибон”нинг қонунийлашаётганини билдиради. 

“Ҳозирги муваққат ҳукумат мамлакатлар нафақат уларни амалда тан олиши ёки сиёсий вакилларини қабул қилишини таъминлашга, балки расмий қонунийликка эришишимиз учун ички вазият ва халқаро муҳитни яратишга ҳаракат қилмоқда”, дейди сиёсий таҳлилчи.

Сиёсатшунос Муҳаммад Аслам Данишмал эса Афғонистон мавжуд вазият ва изоляциядан чиқиб, ўзини дунёга шарафли ва обрўли давлат сифатида кўрсатиш ва олға интилиш учун шу тарзда давом этиши кераклигини билдирмоқда.

Аммо QALAMPIR.UZ’нинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига кўра, элчининг расман тан олиниши борасида якуний қарор ҳали қабул қилмаган ва бу аниқ бўлгандагина Ташқи ишлар вазирлиги расмий хабар эълон қилади.

Ҳулкар Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон Толибон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made