Қирғизистонлик Олимпиада совриндорлари нима билан тақдирланди?

Спорт

image

Францияда жорий йилнинг 26 июль – 11 август кунлари бўлиб ўтган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда 32 та спорт тури бўйича 329 та медаллар жамланмаси учун курашилди. Ўйинларда 206 та Олимпия терма жамоаларидан 10,5 минг нафар спортчи, шунингдек, нейтрал мақомга эга индивидуал спортчилар иштирок этди. Ҳар бир давлат раҳбарияти ўз спортчиларини турли мукофотлар билан тақдирламоқда.

Қирғизистон ҳукумати ҳам худди бошқа давлатлар қатори республика шарафини ҳимоя қилган спортчиларга совғаларни топширди. Жумладан, Париж Олимпиадасининг сўнгги кунларида Марказий Осиё давлатлари фуқаролари диққат марказида бўлган, бокс бўйича -57 кг вазн тоифасида финалда ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халаковга рақиб бўлган қирғизистонлик спортчи, кумуш медални қўлга киритган Мунарбек Сейитбек уули ҳамда яна бир нафар спортчи мамлакат расмийлари томонидан Кia автомобили ва 10 млн сом (тахминан 117 минг АҚШ доллари) билан тақдирланди.

Бронза медалини қўлга киритган 4 нафар спортчи эса 7 млн сом (тахминан 82 минг АҚШ доллари) ва Кia автомобили билан тақдирланган.

Бундан ташқари, Олимпиадада совринли ўринни қўлга киритолмаган иштирокчиларга, иштирокларига қараб 500 минг сомдан 1 млн сомгача ҳамда Chevrolet автомобиллари, мураббий ва тиббий гуруҳдаги ходимларга эса 50 мингдан 6,6 млн сомгача пул мукофотлари берилган.

Мунарбек Сейитбек уулининг Олимпиадага боролмай қолган мураббийси Беганас Султонбаевга ҳам 2,5 млн сом (тахминан 29,3 минг АҚШ доллари) пул мукофоти берилган. Унинг ўрнига ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов Мунарбекка секундантлик қилган. Қирғизистонда Олимпиада иштирокчиларига берилган пул мукофотлари солиққа тортилмайди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик Олимпиада чемпионлари, яъни олтин медални қўлга киритган спортчилар 200 минг доллар, Tahoe автомобили ва 2 қаватли коттеж, кумуш медаль совриндорлари 100 минг доллар, BYD Song Plus EV Champion машинаси ҳамда квартира, бронза медаль совриндорлари эса 50 минг доллар, квартира ва BYD Song Plus DM-i Champion автомашинаси билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париж Олимпиадаси медалларининг нархи қанча туриши ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made