Абдумалик Халоков ҳам Олимпиада чемпионига айланди
Спорт
−
11 Август
6154Франция мезбонлиги остида ниҳояланиб бораётган 2024 йилги Париж ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида -57 кг вазнда Ўзбекистон делегацияси байроқдори Абдумалик Халоков финалда қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек уулуга қарши рингга кўтарилиб, рақибини мағлуб этди. Бу билан Халоков Париж Олимпиадасининг чемпионига айланди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна битта олтин медални қўшиб қўйди.
Финалолди баҳсда Халоков австралиялик Чарли Сеньорга ҳеч қандай имконият қолдирмай, олтин медаль учун жанг қилиш имкониятига эга бўлганди.
Бироздан сўнг Баҳодир Жалолов иштирокидаги бокснинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони ҳисобланган Жалолов олтин медаль учун баҳсда Испания шарафини ҳимоя қилаётган Айюб Гадфага қарши рингга кўтарилади.
Халоковнинг финал учрашувидан сўнг Ўзбекистон делегациясининг турнирда жамғарган медаллари сони 11 тага етди. 7 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза.
LiveБарчаси