Ҳасанбой Дўсматов финалга чиқди
Спорт
−
04 Август
13573Парижда ўтказилаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида -51 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов ярим финал босқичида бугун, 4 август куни Кабо Верде вакили Давид де Пинага қарши рингга кўтарилди ва уни мағлуб этди. Шу билан Дўсматов Олимпиаданинг финалига чиқди.
Энди Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг иккинчи олтин медали учун франциялик Билал Беннамага қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг 8 августдан 9 августга ўтар кечаси, соат 1:35 да бошланади.Ушбу икки боксчи ўтган йили Тошкентда бўлган Жаҳон чемпионатининг финалида ҳам учрашганди ва унда Ҳасанбой Дўсматов нокаут орқали ғалаба қозонган.
Дўсматов ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун Қозоғистон вакили Сакен Бибосиновга қарши жанг олиб борган эди.
Шунингдек, бугунги бокс баҳсларининг ярим финалида -92 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Лазизбек Мулложонов Тожикистон вакили Давлат Болтаевга қарши кураш олиб боради.
LiveБарчаси
29 Октябрь