Қатарда Хониянинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)
Олам
−
02 Август 2024 10236 1 дақиқа
Эрон пойтахти Теҳронда ҳалок бўлган ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг жанозаси бугун, 2 август куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Aljazeera” хабар берди.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги Имом Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб масжидида ўтказилган дафн маросимида кўплаб расмийлар, Хониянинг оила аъзолари ҳамда бир қанча жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Хония Доҳа шимолидаги Лусаил шаҳрида жаноза намозидан кейин дафн этилган.
ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Иззат ар-Ришқ одамларни дунёнинг барча масжидларида унинг руҳига дуо қилишга чақирди.
“Бугун, жума – суиқасд жиноятини қораловчи ва Ғазо секторидаги геноцидни рад этувчи ғазабли кун бўлсин”, деди у ўз баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хониянинг ўлдирилишига аслида нима сабаб бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь