Россияда депутатни калтаклаган ўзбекистонлик қўлга олинди
3-саҳифа
−
19 Июль
8365Кеча, 18 июль куни бир тўда муҳожирлар Самарада Давлат Думаси депутати Михаил Матвеевни калтаклади. Уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда депутат ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Қайд этилишича, Самарада Давлат Думаси депутати машина ҳайдаб кетаётганида деразадан йигитлар ўртасидаги муштлашувга кўзи тушган. У машинадан тушиб, муштлашувни тўхтатишга уринган. Оқибатда депутат оғир жароҳат олган, жумладан, бош қисми шикастланган. Депутатга кўра, унга дубинка билан ҳужум қилишган.
Самарада депутат билан юзага келган вазиятни Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк ҳам изоҳлади.
“Воқеа жойига етиб келган полиция можаронинг икки иштирокчисини аниқлаб, қўлга олган. Айни пайтда учинчи иштирокчини қўлга олиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Полиция ходимлари суриштирув ишлари олиб бормоқда ва ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқламоқда”, дейди Ирина Волк.
Маълумотларга кўра, қўлга олинган шахслардан бири 2004 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда уч ўзбекистонлик телеканал ходимасига ҳужум қилишда айбланганди.
LiveБарчаси