Украина Россиянинг тўртта вилоятига дрон билан ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 17 июлга ўтар кечаси Украина Россия ҳудудига дронлар ёрдамида яна ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди. 
Тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг бешта дронини – Брянск вилоятида иккита, Воронеж вилоятида иккита ва Белгород вилоятида яна битта дронни уриб туширган.

Брянск вилояти губернатори Александр Богомазнинг маълум қилишича, вилоятнинг Сураж туманида иккита дрон йўқ қилинган, қурбонлар ва вайроналар йўқ.

Дрон ҳужуми ҳақида Курск вилояти раҳбари вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов ҳам маълум қилди.  Расмийга кўра, Глушковский тумани Теткино қишлоғидаги ўт ўчириш бўлими биносига украиналик коптер портловчи мосламани ташлаган. Оқибатда бўлинма ҳудудида юк машинаси ва енгил автомобиль шикастланган, навбатчи қутқарувчи жароҳатланган.

Украина ўз ҳудудини рус қўшинлари томонидан давом этаётган ўққа тутилишига жавобан Россиядаги нишонларга учувчисиз учоқлар ёрдамида тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Мудофаа вазирлиги Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг