Украинага қарши жанг қилмоқчи бўлган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
16 Июль
20478Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларида қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди. QALAMPIR.UZ суд ҳукми билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, 2001 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида туғилган йигит 2023 йилнинг декабрь ойида Россиянинг Москва шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. Шу йилнинг 5 февраль куни моддий манфаатдорлик, яъни бошида бир марталик 195 минг рубль, кейинчалик ҳар йили 240 минг рубль миқдорида ойлик маошлари олиб бориш эвазига Россия тарафини олиб Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши юзасидан Россия Мудофаа вазирлиги Москва бўлими билан шартнома қилган.
Унга “оддий аскар” махсус ҳарбий унвони берилган ва “ўқчи” лавозимига тайинланиб, махсус ҳарбий жанговар тайёргарликдан ўтган.
9 февраль куни эса йигит ҳарбий лагердан қочиб, Россиядан Ўзбекистонга “Москва-Урганч” авиарейси орқали учиб, ўзининг Амударё туманидаги доимий яшаш манзилига қайтиб келган.
24 июнь куни жиноят ишлари бўйича Амударё туман судида мазкур иш кўриб чиқилган ва фуқаро Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланган ҳолда 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россияга ишлаш мақсадида кетиб, у ерда “Вагнер” сафига қўшилган ва Украинага қарши жанг қилган 26 ёшли ўзбекистонликка ҳукм ўқилган ва унга нисбатан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси