Эрдўған Путин билан Остонада учрашишни режалаштирмоқда
Олам
−
24 Июнь
5896Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған яқин кунларда Остонада Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашади. Музокаралар ўтказиш ниятини Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан тасдиқлади.
“Яқин кунларда жаноб Президент Қозоғистонда жаноб Путиннинг ўзи билан учрашиши мумкин”, дейди Фидан.
Ташқи ишлар вазири Туркия Россия раҳбарининг ташрифини кутаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Путиннинг республикага сафари давлат раҳбарларининг бўлажак учрашувида муҳокама қилиниши мумкин.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новости'га Путин ва Эрдўғаннинг Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида учрашув ўтказиш имконияти ўрганилаётганини тасдиқлади.
Туркиянинг “Habertürk” телеканалининг хабар қилишича, Эрдўған россиялик мавқедоши билан 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида учрашиши кутилмоқда.
LiveБарчаси