АҚШ ва Британия Яман ҳудудига зарба берди
Олам
−
31 Май
8748АҚШ ва Буюк Британия Қуролли кучлари Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги Ходайда шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда “Al Masirah” телеканали хабар берди.
Унга кўра, Ал-Хок ҳудудидаги радиостанция биносига уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна ўн киши жароҳатланган.
“Al Mayadeen” телеканалига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар “бинони қўриқлаётган хавфсизлик ходимлари ва бир қанча тинч аҳоли вакиллари”, жумладан радиостанцияда ишлаган журналистлардир. Айтилишича, АҚШ ва Британия самолётлари ҳусий нишонларига 13 марта зарба берган. Ходайда билан бир қаторда Сано ва Таиз вилояти ҳудуди ҳам зарбага учраган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса савдо кемаларига ҳужум қилган ҳусийларнинг манзиллари 30 май куни Ямандаги АҚШ ва Британия ҳаво ҳужумларининг навбатдаги нишонига айланганини хабар қилди.
"30 май куни Британия кучлари АҚШ кучлари билан ҳусийларнинг ҳарбий объектларига Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги халқаро кемаларга ҳужум қилишда давом этиш имкониятини рад этиш учун қўшма операцияда иштирок этди", дейилади вазирлик баёнотида.
Разведка маълумотларига кўра, Ходейда яқинидаги иккита жой ҳусийларнинг ҳужумлари билан боғлиқ ва бир қатор бинолар дронларни ердан бошқариш мосламалари ва жуда узоқ масофага учувчи учувчисиз самолётлар ҳамда “ер-ҳаво” қуролларини сақлаш жойлари сифатида аниқланган.
Таъкидланишича, Британия томонида ҳаво зарбалари Voyager танкер самолёти кўмагида Қироллик ҳаво кучларининг Typhoon қирувчи самолётларидан Paveway IV бошқариладиган бомбалар билан амалга оширилган.
Лондон "зарбаларни режалаштиришда, ҳар доимгидек, тинч аҳоли ёки ноҳарбий инфратузилма учун ҳар қандай хавфни минималлаштиришга катта эътибор берилгани" ва зарбалар айнан шу сабабли тунда амалга оширилганига ишонтирди.
LiveБарчаси