ХЖС прокурори нега Нетаньяхуни ҳибсга олиш учун ордер беришни таклиф қилганини тушунтирди

Олам

image

Халқаро жиноий суди (ХЖС) прокурори Карим Хон Исроил ва ҲАМАС ҳаракатининг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олишга ордер бериш таклифини тушунтирди. У бу ҳақда "The Times" газетасига берган интервьюсида сўз очди.

Хоннинг айтишича, Исроил демократик давлат ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Аммо бу инсониятга қарши жиноят қилиш керак дегани эмас. Мисол тариқасида Карим Хон XX асрнинг иккинчи ярмида Шимолий Ирландиядаги можарони келтирди. У ирландлар Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тетчерга, шунингдек, бир қанча депутатларга суиқасд уюштиришга уринганини эслатди.

“Аммо инглизлар “Фоллс-роудга 2000 фунтлик бомба ташлайлик” демади. Сиз буни қилолмайсиз", дея тушунтирди прокурор.

Шунингдек, ХЖС вакили прокурорларнинг иши дўстлашиш эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, улар "қарсаклар ёки қораланган" бўлишидан қатъи назар, ўз мажбуриятларини бажаришлари керак.

У Британия Бош вазири Риши Сунакнинг Исроил расмийларини ҳибсга олиш учун ордер бериш фойдасиз бўлиши ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, 20 май куни Карим Хон суднинг дастлабки тергов палатасидан Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху, шунингдек, Мудофаа вазири Йоав Галант ва ҲАМАСнинг уч нафар етакчисини ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер беришни сўрашини айтганди. АҚШ Президенти Жо Байден бу қарорни ғайритабиий, деб атади. Буюк Британия ҳам бунга қарши чиқди. Франция ва Бельгия ҳукуматлари қарорни қўллаб-қувватлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ордер ҲАМАС Биньямин Нетаньяху ХЖС Йоав Галант Карим Хон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made