Чори бахши 86 ёшида вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ бахшиси Чори Умиров 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, у ярим асрдан зиёд вақт давомида Шеробод достончилик мактабига мансуб ёш бахшиларга ўз ижодидаги достонларни ўргатиб, устозлик қилиб келган.

"Халқимизнинг анъанавий бахшичилик санъатини қайта тиклаш ва кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлодга ушбу ноёб санъат сирларини ўргатиш, келажак авлодларга ўзининг яратган достонларини мерос қилиб қолдириш йўлидаги хизматлари учун 2017 йил Чори бахши Умировга “Ўзбекистон Халқ бахшиси” унвони берилган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши (Рўзимбой Норматов) 73 ёшида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Чори Умиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made