Ўзбекистон Олимпиада сари катта қадам ташлади

Спорт

image

Бугун, 26 апрель куни футбол бўйича U-23 Осиё кубогининг чорак финали доирасида Ўзбекистон Саудия Арабистони билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Оғир ўтган ўйинда Темур Кападзе шогирдлари сафида голларга Ҳусайн Норчаев ва Умарали Раҳмоналиев муаллифлик қилди. Шундай қилиб, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё кубогининг ярим финалига йўл олиб, Олимпиада сари яримта йўлланмани нақд қилди.

Энди ўзбекистонлик олимпиячилар турнир финалолди ўйинида Индонезия билан куч синашади. Агар Кападзе шогирдлари индонезиялик футболчиларни таслим эта олса, Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилади.

Ўзбекистон-Индонезия ўйини 29 апрель куни соат 19:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олимпиада Темур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made