Байден Исроил ва Украинага ҳарбий ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Олам

image

Бугун 24 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден Украина, Исроил ва Тайванга 95 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳасида Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам бериш, шунингдек, TikTok’ни тақиқлаш ҳамда Россиянинг мусодара қилинган активларини сотиш назарда тутилган.

Жумладан, Украинага 1 миллиард долларлик янги ёрдам пакети ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, Stinger кўчма ҳаво мудофаа тизимлари, танкга қарши  Javelin тизимлари, HIMARS учун қўшимча ўқ-дорилар, 155 мм артиллерия снарядлари, шунингдек, Bradley пиёда жанговар машиналари ва бошқа ҳарбий жиҳозларни ўз ичига олади.

Оқ уйдаги брифингда Байден Украинага жами 61 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратилишини айтиб, алоҳида нутқ сўзлаган.

"Бугун Америка учун яхши кун, европаликлар учун яхши кун ва бутун дунё учун яхши кун.  Қонун нафақат Америка, балки бутун дунё хавфсизлиги учун муҳим. Жумладан, Россиянинг тинимсиз бомбардимонларига дуч келаётган Украина учун, Эрон томонидан мисли кўрилмаган ҳужумларга дучор бўлаётган Исроил учун, Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга интилган ҳамкорларимиз учун муҳим. АҚШ иттифоқчиларининг омон қолиши учун ёрдам беряпти ва уларга ўзини ҳимоя қилиш имкониятини туҳфа этмоқда", деган у.

Айни пайтда АҚШ Украинадан ташқари Исроилга 26 миллиард доллар, Тайван ва Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизликни таъминлаш учун 8 миллиард доллар ажратмоқда.

Қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланганидан сўнг, Байден уни дарҳол имзолашга ваъда берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Исроил Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made