Москва терактининг ҳомийлари ҳам жазодан қочиб қутула олмайди – Путин

Олам

image

Москва яқинидаги "Крокус" теракти буюртмачилари ва ҳомийлари ҳам аниқланмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Хавфсизлик масалалари бўйича юқори вакилларнинг 12-халқаро йиғилиши иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.

"Россия махсус хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу теракт иштирокчилари, жумладан буюртмачилар, ҳомийлар ва ташкилотчиларни аниқламоқда. Уларнинг ҳеч бири адолатли жазодан қочиб қутула олмайди", деган Путин.

Унинг қўшимча қилишича, жиноятчиларнинг усуллари янада ваҳшийлашиб бормоқда. Бундай шароитда кўпчиликнинг фойдасини инобатга олиш, кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш муҳим. 

"Айни пайтда ўз халқларининг миллий ва ўзига хослигини ҳимоя қиладиган, аждодлари хотирасини эъзозлайдиган, шу билан бирга бошқа маданият ва анъаналарни ҳурмат қиладиган давлатлар изчил ва мустақил ривожланмоқда. Бу ёндашув кўп қутбли дунё тартиби шаклланаётган ва глобал кучлар мувозанати ўзгариб бораётган бугунги кунда айниқса муҳимдир", деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made