ҲАМАС Исроил хавфсизлик хизматининг 30 га яқин генерали ва зобитларини қўлга олган – Al-Araby

Олам

image

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилнинг 30 га яқин генерали ва Бош хавфсизлик хизмати (Шин-Бет) зобитларини гаровда ушлаб турибди. Бу ҳақда "Al-Araby al-Jadid" нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, улар 7 октябрь куни ҳаракатнинг Исроил кучларига қарши ҳужумида қўлга олинган.

"ҲАМАСнинг қўлида 30 га яқин Шин-Бет генераллари ва зобитлари бор, уларнинг номлари яҳудий давлати томонидан ҳам айни пайтгача сир тутилмоқда. Бу одамлар алоҳида қўриқланадиган жойларда сақланаётгани учун ҳам ЦАХАЛ уларга етиб бора олмаяпти”, деган нашрнинг исмини ошкор этмаган суҳбатдоши. 

Газета манбасига кўра, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва яҳудий давлати ҳукуматининг айрим аъзолари ўз обрўсини сақлаш учун ҳам “баъзи ҳарбий гаровга олинганларнинг шахси ҳақидаги маълумотларни яширмоқда”. Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда Ғазо секторида гаровга олинган тирик исроилликларнинг сонини ҳам аниқлашнинг имкони йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС 30 га яқин генерал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made