Бухорода Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўм қимматига қувур сотиб олди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида Ободонлаштириш бошқармаси масъуллари полиэтилен қувурларини қиммат нархларда харид қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди. 

Унга кўра, ҳолат департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Ғиждувон тумани Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда “Б.К.” МЧЖдан 5,7 миллиард сўмлик полиэтилен қувурларини ҳақиқий баҳосидан қиммат нархларда харид қилиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 миллиард сўм миқдорида зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро Ғиждувон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made