Зойир Мирзаев Наврўз сайиллари учун 620 миллион сўм сарфлади

Local

image

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Наврўз байрами сайилларини ташкил этиш учун 620 миллион сўм пул сарфлади. Кеча, 26 март куни вилоят ҳокимининг шу ҳақдаги тегишли фармойиши имзоланган.  

Ҳужжатда ёзилишича, вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоят Маданият бошқармасига Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Наврўз байрами сайилларида вилоят бадиий ва фольклор жамоалари иштирокини таъминлаш харажатлари учун 620 млн (олти юз йигирма миллион тўрт юз саксон минг) сўм маблағ ажратилган. 

Мазкур маблағларни вақтида ажратиш ва тўловларни амалга ошириш Тошкент вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдурасул Абдуллаев ва ҳоким ўринбосари Жамшид Бобожонов зиммасига юклатилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends