Қозоғистонда юз берган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Local

−

image

Бугун, 27 июль куни Қозоғистонда юз берган зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди. 

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 04:52 да (Гринвич бўйича 23:52 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 41,43 градус шимолий кенглик, 68,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда 4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 27 км шимолий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Зангиота туманида 2-3 балл, 21 км.
  • Тошкент туманида 2-3 балл, 21 км.
  • Олмазор туманида 2-3 балл, 22 км.
  • Учтепа туманида 2-3 балл, 22 км.
  • Шайхонтоҳур туманида 2-3 балл, 25 км.
  • Чилонзор туманида 2-3 балл, 25 км.
  • Юнусобод тумани 2 балл, 27 км.
  • Яккасарой туманида 2 балл, 28 км.
  • Миробод туманида 2 балл, 29 км.
  • Мирзо Улуғбек туманида 2 балл, 31 км.
  • Сергели туманида 2 балл, 31 км.
  • Янги Ҳаёт туманида 2 балл, 34 км.
  • Яшнабод туманида 2 балл, 34 км.
  • Янгийўл туманида 2 балл, 34 км.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends