“Журналистика билан шуғулланинг”. Захарова япон журналистларига маслаҳат берди

World

−

image

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Сахалин вилоятида жосусликда гумон қилиниб қўлга олинган Япония мухбири билан боғлиқ вазиятга изоҳ берар экан, Россия Федерациясида аккредитациядан ўтган япон ОАВларига журналистика билан шуғулланишни, бу фаолиятга мос келмайдиган бошқа ишлар билан банд бўлмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда у бугун, 21 октябрь куни ўтказилган брифингда япониялик журналистнинг саволига жавобан сўз очди.

Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Россиянинг Сахалин вилоятида Япония махсус хизматларидан бирининг манфаатлари йўлида жосуслик қилишда гумонланиб, Япониянинг “Хоккайдо Симбун” газетаси бюроси мухбири қўлга олинган. Аниқлик киритилиишича, қўлга олинган япон журналисти Япония разведкаси топшириғига биноан Россиянинг мудофаа қобилиятига оид маълумотларни тўплаган ва сақлаган. Бу маълумотлар Россия Федерацияси хавфсизлигига қарши фойдаланиш мақсадида топширилиши керак бўлган.

“Биз япон журналистларига, бошқа журналистлар каби ишлашлари ҳамда журналист мақомига мос келмайдиган фаолият билан шуғулланмасликлари учун аккредитация берамиз”, дейди Захарова брифинг давомида Япониянинг “Майнити Симбун” газетаси журналисти саволига жавоб берар экан.

Унинг айтишича, илгари япон журналистлари брифинг давомида доимо саволлар берган, шунингдек, интервью олиш учун сўровлар юборган ва репортажлар тайёрлаган, бироқ кейинчалик бундай ишларни бажаришни тўхтатган.

“Токионинг кўрсатмаси билан бу фаолият тўхтатилди. Агар Японияда сизларни бутунлай қўрқитиб қўйишган бўлса, кўзингизни бир марта юмиб очинг. Токио Россия билан алоқаларнинг катта қисмини расман музлатиб қўйди ва санкциялар жорий этди. Шунга қарамай, япон журналистлари сони камаймади, аммо улар савол беришни тўхтатди. Шунда биз япон журналистлари нима билан шуғулланаётганини тушуна бошладик. Улар журналист мақомига мос келмайдиган фаолият билан шуғулланмоқда”, дейди Захарова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда аккредитациядан ўтган Япониянинг “Хоккайдо Симбун” газетаси журналисти Имаи Юки Россия ҳудудида разведка фаолиятини олиб борганликда айбланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Жасмина Муртазоева


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends