Жон Жонс фаолиятидаги энг муҳим жангларни маълум қилди

Sport

image

Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони америкалик Жон Жонс фаолиятидаги энг муҳим 4 та жанг қайси эканлигини айтди.

“Стефан Боннар, Маурисио Руа ва Миочич билан жанг ва Даниэль Кормье билан бўлган тўқнашувни айта оламан. Стефан Боннар ёшлигимда курашган биринчи юлдузим эди. Атрофдагилар мен ҳеч ким эмаслигимни ва уни енга олмаслигимни айтди. Кейин мен медитация қилишни ва ўз устимда ишлай бошладим. Маурисио Руа устидан қозонилган ғалабадан кейин кўпчилик мени кучли жангчи эканлигимни тан олди. Кормье билан жанг эса алоҳида мавзу. Миочичга қарши тўқнашув бу ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳза бўлди, мен президентим олдида жанг қилдим ва Америка чемпиони бўлганимдан жуда фахрланаман”, дейди Жонс матбуот анжуманида.

Қайд этиш жоиз, 37 ёшли Жонс охирги жангини 17 ноябрь куни 42 ёшли ҳамюрти Стипе Миочичга қарши ўтказиб, 3-раундда рақибини техник нокаутга учратди ва фаолиятидаги 28-ғалабасини тантана қилди. Ушбу жангдаги ғалаба орқали афсонавий Жонс 15 миллион АҚШ долларидан ортиқ гонорарга эга бўлди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic